empty
 
 

Тавсифи

Мазкур индикатор, шунингдек Price Channel номи билан машҳур бўлиб, олдинги асрнинг 70-йилларида молия бозорларини техник таҳлил қилиш соҳасидаги машҳур мутахассис Ричард Дончиан томонидан ишлаб чиқилган эди. Price Channel трендли индикаторлар синфига киради ва ўз сигналлари ва ташқи кўринишига кўра машҳурлиги ундан кам бўлмаган Bollinger Bands индикаторига ўхшайди. Бироқ Боллинджер тасмаларидан фарқли равишда Дончианнинг нарх каналлари маълум вақт оралиғидаги максимал ва минимал нархлар асосида қурилади.

Ҳисоблаш формуласи

DonchianChannel Upper = HH(n), n даврлар учун High кўрсаткичларининг энг каттаси (Highest High), гуруҳи

DonchianChannel Lower = LL(n), n даврлар учун Low кўрсаткичлариниг (Lowest Low) энг кичиги

DonchianChannel Middle = (DonchianChannel Upper + DonchianChannel Lower) / 2

Савдода қўлланилиши

Price Channel ҳам трендли, ҳам контртрендли савдо тизими учун техник базис тарзида кўлланиши мумкин.

Мазкур индикатор асосидаги савдо тизимининг классик қоидалари қуйидагиларни назарда тутади:

  • нарх 20 даврли каналнинг юқорисида ёпилишида активларни харид қилишни;
  • нарх 20 даврли каналнинг остида ёпилишида активларни сотишни;
  • нарх 5 даврли каналнинг юқорисида шаклланишидан қисқа позицияларни ёпишни;
  • нарх 5 даврли каналнинг остида шаклланишидан узун позицияларни ёпишни.

Каналнинг "тешилиши" сигналини излашни соддалаштириш учун +2 ўлчамликдаги индикатор силжишидан фойдаланиш зарур.

Ишлашнинг мазкур усули товар хомашё ва фонди бозорларида ҳам кун ичидаги, ҳам ўрта ва узоқ муддатли операциялар учун аъло даражада тўғри келади.

Халқаро валюта бозори кўпроқ даражада ёнлама ва флетли бўлгани учун Price Channel индикаторига асосланган тешилиш стратегисидан фойдаланиш учун битимлар фильтрини киритиш зарур. Шундай қилиб, Дончиан канали чегараларидан ташқарида нахни шакллантирадиган сигналларни танлаб олиш амалга оширилади.

Ишнинг энг қулай варианти "тешилувчи" сигналарнинг ўрнини эгаллаш ва уларни тренднинг кучини белгиловчи ADX каби индикаторлар билан ва нарх ўзгаришини ҳисобга олувчи ATR каби индикаторлар билан фильтрлаш ҳисобланади.

Price Channelга асосланган позициялардан чиқиш усули битимни коррекцион қайтиш ҳаракатида йўқотишларсиз ёпишга имкон бериб, бундай ҳаракат кўпинча нарх сакрашидан сўнг юз беради. Бу ҳолат, Канал чегаралари тешилгандан сўнг нарх тескари томонга ҳаракатланганда маблағларнинг бир қисмини йўқотиб қўймасликка имкон берганда юз беради, бу эса битимни анча фойдали ёпишга имкон беради.

Дончиан каналлари

ИнстаФорекс Donchian индикаторининг параметрлари

period - 20
displacement - 2
mode - 1 ёки 2

mode = 1 усулида индикатор n давр учун Highest High ва Lowest Low асосида қурилади

mode = 2 усулида индикатор n давр учун Close асосида қурилади

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок