empty
 
 

HMA_histogram (HMA) индикатори Аллан Халл (Alan Hull)нинг классик HMA индикаторининг вариацияси ҳисобланди ва MACD индикатори гистограммасига ўхшаш гистограмма кўринишида тайёрланган.

Ҳисоблаш формуласи

HMA(n) = WMA(2*WMA(n/2) – WMA(n)),sqrt(n))

Савдода қўлланилиши

HMA_histogram индикатори яққол гистограмма кўринишида бажарилган трендли индикатордан иборат бўлиб, унинг барлари нарх ҳаракати йўналишларини (кўк бар - нархнинг кўтарилиши, қизил - тушишини), шунингдек бозорга кириш нуқталарини кўрсатади.

Агар бозорда умумий кўтарилувчи йўналиш кузатилаётган бўлса HMA_histogram индикатори рангини қизилдан кўкка ўзгартирган бўлса, активни харид қилиш керак, чунки бундан кейин нарх умумий кўтарилувчи тренд доирасида ўсиши мумкин. Индикатор рангининг алмашиши бозорга кириш учун сигнал ҳисобланади.

Агар бозорда умуми пастга тушувчи йўналиш кузатилса ва HMA_histogram индикатори рангини кўкдан қизилга ўзгартирса, у ҳолда активларни сотиш зарур, чунки бундан кейин умумий пастга тушувчи тренд доирасида нарх пасайиши мумкин. Индикатор рангининг алмашиши бозорга кириш учун сигнал ҳисобланади.

Мазкур индикаторнинг ҳусусияти шундан иборатки, у нархдаги ўзгаришларини текислабгина қолмай, балки сигналларнинг "кечикиш" омилини бартараф этишга имкон беради. Бу самарага индикаторни ҳисоблашдаги хусусиятлари ҳисобига эришиши имкони бўлди. Шундай қилиб, трейдер метатрейдер учун HMA_histogram индикаторидан харид қилиш ёки сотишга бозорга кириш зарурлиги тўғрисида кечикувчи сигнални беришидан ҳавотир олмасдан фойдаланши мумкин.

Савдода Халлнинг компьютер индикаторидан фойдаланишдан ташқари, HMA_histogramни бозорга кириш учун фильтр тариқасида ҳам қўллаш мумкин, битимларни эса бошқа индикаторлар билан таҳлил қилиш услублари асосида очиш мумкин. Бу ҳолда гистограмма битимдан чиқиш учун қўлланилиши мумкин: индикатор ранги қарама-қаршига алмашганда нарх ҳаракати йўналишида очилган битимни ёпиш зарур ва бозорга кириш учун янги сигнални кутиш зарур.

HMA_histogram индикатори

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок