empty
 
 
Тонгги юлдуз ва Кечки юлдуз (санкава аке но миоджио и санкава йои но миоджио)

Тонгги юлдуз ва Кечки юлдуз (санкава аке но миоджио и санкава йои но миоджио)

"Тонгги юлдуз" ва "Кечки юлдуз" фигуралари графикда тез-тез учраб туради ва тренднинг йўналиши ўзгариши тўғрисида доим далолат беради. Бу фигуралар учта шамдан ташкил топади. Тонгги юлдуз нархнинг пасайиши тўхташини ва тренднинг кўтарилиш томонига қараб бурилишини кўрсатади. Кечки юлдуз ўсишнинг тугашини ва тренднинг пасайиш томонга бурилишини кўрсатади.

Тонгги юлдуз

Тонгги юлдуз — бу узун қора танадан, унинг кетидан келадиган кичик танадан иборат бурилувчи буқа моделидир. Бу шамлар орасида узилиш кузатилади. Оқ рангдаги учинчи тана биринчи куннинг қора танаси ичида ҳаракатланади. "Тонгги юлдуз"нинг идеал фигураси ўртача кун танасигача ва ундан кейин узилишларга эга бўлади.

Кечки юлдуз

Кечки юлдуз - бу Тонгги юлдузнинг айиқ эгизаги, шунинг учун у кўтарилувчи тренд пайтида ёки унинг кетидан пайдо бўлади. Биринчи кун - бу узун оқ тана бўлиб, унинг кетидан юлдуз келади. Шуни ҳам билиб қўйиш керакки, юлдузнинг танаси аввалги кун танасидан ажралади. Қатъиятсизликнинг биринчи белгиси - бу юлдузнинг кичик танасининг пайдо бўлишидир. Кейинги кун пастга қараб узилиш бўлишидир. Кейинги кун пастга қараб узилиш юз беради, модель янада паст ёпилиши нархи билан якунланади. Тонгги юлдуз каби Тунгги юлдуз ҳам биринчи ва иккинчи тана ўртасида узилишга, шунингдек иккинчи ва учинчи жисм ўртасида узилишга эга бўлиши керак.

Моделнинг ривожланиш сценарийси

Бозорда пастга тушувчи тренд устунлик қилганда узун қора шам пайдо бўлади, бу шу тренднинг давом этишини тасдиқлайди. Сессия очилганда кейинги кун пастга томон нарх узилиши юз беради, савдо тор диапазонда амалга оширилади, савдо сессияси эга очилиш нархига яқин якунланади. Кейинги кун савдоларнинг очилишида биз нархнинг юқорига томон узилишини кузатамиз, савдо сессияси анча юқори нархда якунланади. Тренднинг муҳим бурилиши пайдо бўлади.
Тунги юлдуз сценарийсининг ривожи Тоннги юлдуз сценарийсига тўла зид келади.

Моделнинг мослашувчанлиги

Биринчи шам жисми билан юлдуз ўртасидаги битта узилишни ва юлдуз танаси билан ҳамда учинчи шам жисми ўртасидаги иккинчи узилишни ажратиш қабул қилинган. Юлдуз билан шам танаси ўртасида узилиш масаласида мослашиш кузатилади.
Агар учинчи шамнинг ёпилиш нархи биринчи шамнинг танаси ичига чуқур кириб кетганда янада кучлироқ ҳаракат вужудга келиши мумкин.Агар савдо учинчи куни катта ҳажмларда ўтганда бу айниқса долзарб бўлади. Шундай ҳолатлар ҳам кузатилганки, учинчи кун ёпилиш нархлари биринчи кун танасининг ўртасида узунроқ кетади.

Моделнинг шакл алмашиниши

"Тонгги юлдуз" фигураси "Қоғоз шамсоя" ёки "Тўқмоқ" фигураларига келтирилади - бу мазкур моделнинг айиқ характерини тўла қўллаб-қувватлайди.
"Кечки юлдуз" фигураси "Тушувчи юлдуз" фигурасига келтирилади, бу айиқ шами ҳисобланади ва мазкур модельнинг характерини тўла қўллаб-қувватлайди.

Тоннги ва Кечки юлдузларнинг қондош моделлари қаторига "Тоннги ва Кечки доджи-юлдузлар", "Ташлаб кетилган чақалоқ" ва "Уч юлдуз" фиругалари киради.

forex indicators
forex indicators

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок