empty
 
 

"Тешувчи шам" индикатори - бу "Қора булутлар" бурилиш айиқ моделининг аксидир. "Тешувчи шам" буқа бурилиш моделини пасаювчи трендли бозорда кузатиш мумкин. У иккита шамдан иборат: биринчи шам — қора, бу пасаювчи тренд, иккинчиси - янги минимумда очиладиган кейин эса аввалги қора шамнинг ярмидан тепасида ёпиладиган узун оқ шам.

Тешувчи шамни таниб олиш қоидалари:

  • қора шам узун танага эга, пасайтирувчи трендни давом эттиради;
  • оқ шам кундаги минимал нархдан яъни аввалги шамдан пастроқда очилади;
  • оқ шам қора шамнинг танаси ичида, лекин нарх диапазонининг ўртача нучтасидан юқорида ёпилади.

Моделнинг психологияси ва мослашувчанлиги

Қора жисм пастга тушувчи трендда бозорнинг ҳусусиятини қўллаб-қувватлаган ҳолда шаклланади. Кейинги шамнинг шаклланишида пастга қараб нархнинг узилиши тренднинг пасаювчи хусусиятини мустаҳкамлайди. Бунда шу куни бозорда нарх доимий равишда ортади, моделнинг оқ шами эса қора шамдан анча юқорида ёпилади.

Оқ шам аввалги қора шамдан нарх диапазони ўртача нуқтасидан бироз юқорироқда ёпилиш нархини белгилайди. Бу пастга тушиш тенденцияси тубига етгани тўғрисида далолат беради.

Иккинчи оқ шам олдинги қора шамнинг нарх диапазони ўртача нуқтасидан бироз юқорироқда албатта ёпилиши керак. Агар бундай ҳол юз бермаса, у ҳолда буқа бозорининг хусусияти тўғрисидга тасдиқловчи сигнални кутиш керак.

Моделнинг шакл алмаштириши

Таҳлил қилишда, "Тешувчи шам" бурилиб қайтиш модели "молот" ва "қоғозли соябон"га келтирилади, улар бозорнинг бурилиши тўғрисида сигнал беради. Моделнинг ягона шамга келтирилиши тешувчи шамнинг буқалик хусусиятини қўллаб-қувватлайди.

Тешувчи шам шунингдек "туртки", "бўйин чизиғидаги" ва "бўйин чизиғи яқинидаги" шам моделлари каби давом этишнинг шундай моделлари учун бўлиб ҳисобланади.

Тешувчи шам (Кирикоми)

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок