empty
 
 

Моделнинг мавжудлигини тасдиқловчи сигнални кутиш зарур.

"Тасуки" шами графикда савдо сессияси оқ шам пайдо бўлишидан пастда очилган пайтда пайдо бўлади. Шундан сўнг сессия аввалги шамнинг минимал экстремумидан пастда ёпилади. Агар очилиш нархи қора куннинг ёпилиш нархидан юқорида бўлса, ёпилиш нархи эса унинг максимумидан юқори бўлса - бу қарама-қарши ҳолдир. "Тасуки" узилиши мавжуд тренд йўналишида узилишдан сўнг "тасуки" шамининг пайдо бўлиши билан характерланади.

"Тасуки"нинг юқорига томон узилиши - бу оқ шам бўлиб, унинг жойлашашишида олдинги оқ шамга нисбатан юқорига томон узилиш мавжуд бўлади. Бу шам орқасидан қора шам келади, у шу узилиш ичида ёпилиб туради. Идеал ҳолатда учинчи куннинг очилиш нархи оқ шамнинг танасида жойлашиши керак. Шуни ёдда сақлаб қолиш муҳимки, биринчи шам билан иккинчи шам орасидаги узилиш тўлдирилмай қолади.

Охирги кун ёпилишидан сўнг узун позицияни эгаллаш тавсия этилади. Худди шу концепция, лекин тескари йўналишда пастки "тасуки" узилиш ҳолида қўлланилади.

Моделни қандай қилиб ажратиб олиш мумкин?

1. Тренд ривожланиб боради, кейин биз графикда бир хил рангдаги иккита шам орасидаги узилишни кўрамиз.

2. Дастлабки икки шамнинг ранги бош тренднинг йўналишини кўрсатади.

3. Учинчи куннинг шами бошқа рангга бўялган, очилиш иккинчи кун шамининг ичида юз беради.

4. Учинчи кун узилишнинг ичида ётади, аммо узилиш тўла тўлдирилмайди.

Моделнинг психологияси ва ривожланиш сценарийси

Моделнинг психологияси шундан иборатки, бунда тренд ортидан узилиш йўналишида юришдир. Тузатиш куни бўлиб ҳисобланадиган учинчи кун узилишни ёпади ва аввалги тренд давом этади. Бу пайтни фойдани вақтинча қайд этиш сифатида қараш керак.

Агар узилиш чала тўлдирилган ва ёпилган бўлмаса, у ҳолда аввалги тренд янгиланиши керак. Одатда, узилиш қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатишини беради.

Агар узилиш тез тўлдирилса, у ҳолда у зарур таҳлилий ахборотга эга бўлмаслиги мумкин. Бунда биринчи шам тананинг ранги иккинчи ва учинчи шамлар ранглари каби унча муҳим эмас. Агар биринчи ва иккинчи кун бир хил рангда бўлса яхшироқ, бу мавжуд тренднинг давом этишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Моделнинг шакл алмашиниши

"Тасуку"нинг юқори узилиши нарх диапазонининг пастки қисмида узун оқ шамга келтирилади. Таянч сифатида редуцияланган модель - бу оқ шам, кўпинча бу буқаники. "Тасуки"нинг пастки узилиши қора узун шамга айланиб, одатда у айиқники. Тасдиқланишни кутиш тавсия этилади.

Жинсдош моделлар

"Тасуки" шамлари "Сингиб ўтувчи шам" ва "Қора булутлар" бурилиш моделларига қарама-қарши. "Тасуки"нинг юқори узилиши ва "тасуки" юқори узилиши фигуралари учталик методининг юқори ва пастки узилиши моделлари билан ўхшаш лаҳзаларга эга.

Тасуки юқори узилиш
Тасуки юқори узилиш
Тасуки пастки узилиш
Тасуки пастки узилиш

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок