empty
 
 

Мазкур техник индикатор 2011 йилда Даниел Фернандес томонидан ишлаб чиқилган ва "Currency Trader" журналида тавсифланган. Бу индикатор ҳўкизлар ва айиқларнинг кучи индикаторларига, шунингдек экспоненциал сирпанувчи ўртача (EMA, 13)га асосланган Александр Элдернинг Нур индексининг қайта ишланган версияси ҳисобланади.

Ҳисоблаш формуласи

Total Power = Abs (BearCount - BullCount)*100 / Lookback Period;

BearPower = BearCount*100/ Lookback Period;

BullPower = BullCount*100/Lookback Period;

Савдода қўлланилиши

Элдернинг Нур индекси нархга ҳўкиз ва айиқлар томонидан босим бериш ғоясига асосланиб трендларни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган эди.

Элдерининг Нур индексида фойдаланиладиган усул учта техник индикаторларга асосланган бўлиб, улар ҳўкиз ва айиқ нарх ўзгаришлари "келишув нархи"га мувофиқ қандай шаклланишини кўрсатади. Индекс ўз ичига 13 даврли ЕМА ва Александр Элдернинг икки индикатори — Bull ва Bear Power ни ўз ичига олади.

Бундай ёндашувнинг камчиликларидан бири у нарх ўзгаришларига глобал қараш бўлмаган шароитда бозорга киришга аниқ сигнал бермайди.

Метатрейдер учун Total Power Indicator (TPI) индикатори бозордаги нарх ўзгаришлари тўғрисида, шунингдек ҳозирги нарх ўзгаришлари аввалгиларидан қай даражада фарқ қилиши тўғрисида аниқ тасаввур бериш учун ишлаб чиқилган.

Мазкур техник индикатордан фойдаланишнинг бир қанча усуллари мавжуд:

  • Bull (ёки сотув ҳолатида Bear) ва Total чизиқларининг 100 даражага етишини кутиш, ва шу шарт билан харидларни (ёки сотув ҳолатида Bear чизиғи) очиш;
  • Bear ва Bull чизиқларининг кесишини кутиш: агар Bull чизиғи Bear ни пастдан юқорига томон кесиб ўтса — сотиб олинг, агар Bear чизиғи Bull чизиғини тепадан кесиб ўтса — сотинг;
  • Bull/Bear чизиқларининг индикатор даражалари билан кесишишини кутиш: агар Bull/Bear чизиғи 50 даражани кесиб ўтса, у ҳолда харид/сотишни очиш мумкин.
Total Power индикатори

ИнстаФорекс TotalPower Indicator индикатори параметрлари

LookbackPeriod = 45

PowerPeriod = 10

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок