Кучи Индекси Техник Индикатори (Force Index, FRC) Александр Элдер томонидан ишлаб чиқилган ва ҳар бир кўтарилишда буқалар кучини ва ҳар бир пастга тушиб кетишда айиқлар кучини ўлчайди. У бозор ахборотининг асосий эммитентларини бир-бирига боғлайди: нархнинг йўналишини, унинг ўзгартиришларини ва битимлар ҳажмини. Мазкур индекс соф ҳолда фойдаланиши мумкин, бироқ, уни сирпанувчи ўртача ёрдамида силлиқланган яхшироқ. Қисқа сирпанувчи ўртача ёрдамида силлиқлаш (муаллиф 2 даврдан фойдаланишни таклиф этади) позицияларни очиш ва ёпиш учун қулай пайтни топишга ёрдам беради. Агар силлиқлаш узун сирпанувчи ўртача (масалан, 13 даврли) ёрдамида амалга оширилса, у ҳолда индекс тенденциялардаги ўзгаришларни аниқлайди.
Ошишга тенденция вақтида Force Index минусли бўлганда (нол чизиғидан пастга тушганда) харид қилиш мақсадга мувофиқдир;
Индикатор янги баландликкача кўтарилиб ошишга томон тенденциянинг давом эттириш тўғрисида сигнал беради;
Пасайишга тенденция вақтида Force Index мусбат бўлиб қолса, сотувга сигнал келади;
Кучи Индикатори янги чуқурликка тушиб, айиқларнинг кучи тўғрисида ва пасайишга тенденциянинг давом этаётгани тўғрисида сигнал беради;
Агар нархларнинг ўзгариши ҳажмининг шунга ўхшаш ўзгариши билан мустаҳкамланган бўлса, у ҳолда Force Index бир хил даражада қолади, бу эса тенденциянинг яқин орада бурилиши тўғрисида огоҳлантиради.
Ҳисоблаш
Бозорнинг ҳар бир ҳаракати кучи унинг йўналиши, кенглиги ва ҳажми билан белгиланади. Агар жорий барнинг ёпилиш нархи аввалгисидан баландроқ бўлса, у ҳолда куч мусбат бўлади. Агар жорий барнинг ёпилиш нархи аввалгисидан пастроқ бўлса, у ҳолда куч манфий бўлади. Нархлардаги фарқ қанчалик катта бўлса, куч шунча катта бўлади. Битимлар ҳажми қанчалик кўп бўлса куч шунча кўп бўлади.
FORCE INDEX (i) = VOLUME (i) * ((MA (ApPRICE, N, i) - MA (ApPRICE, N, i-1))
Бу ерда:
FORCE INDEX (i) - жорий барнинг Куч Индекси;
VOLUME (i) - жорий барнинг ҳажми;
MA (ApPRICE, N, i) - N давр учун жорий барнинг исталган сирпанувчи ўртачаси: оддий, экспоненциал, мувозанатли ёки или яқинлаштирилган (силлиқлаштирилган);
ApPRICE - қўлланилган нарх;
N - силлиқлаштириш даври;
MA (ApPRICE, N, i-1) - аввалги барнинг исталган сирпанувчи ўртачаси.
Команда аналитиков ИнстаФорекс
ГК ИнстаФинтех © 2007-2024